• Телефон: 79-562-17-98

  • Часы работы: 9-00 dan 18-00 gacha

Навбаҳор туман Мактабгача таълим бўлимида ўтказилган анъанавий  август кенгаши

Навбаҳор туман Мактабгача таълим бўлимида ўтказилган анъанавий август кенгаши

Жорий йилнинг 30 август куни соат 10.00да Мактабгача таълим бўлимида Мустақилликнинг28 йиллигимуносабатибилан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида анъанавий август кенгашиўтказилди.Кенгашгамактабгача таълим бошқармасиданДавлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси С.Эгамбердиева ва туман ёшлар сиёсати ижтимоий ривожланиши вамаънавий-маърифий ишлар бўйичаҳоким ўринбосариК.Аллаевлар иштирок этдилар.

Улар кенгаш иштирокчиларини Мустақиллигимизни 28 йиллиги билан чин юракдан муборакбод этдилар.Бугунги ўтказиладиган август кенгаши Мактабгача таълим вазирлигининг 2019йил 1 августдаги №134-сонли буйруғи, Мактабгача таълим бошқармасининг 2019йил19 августдаги№111-сонли буйруғи ҳамдамактабгача таълим бўлимининг 2019йил 20 августдаги№111-сонли буйруқлари асосида ташкил этилди.

Ушбу анжумандатумандагидавлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан 150 нафар педагог ходимлар иштирок этдилар.

Туман мактабгача таълим бўлими томонидан 2018-2019 ўқув йилидафидокорона меҳнатлари биланнамуна бўлган 30нафар педагог ходимлар ушбу байрам муносабати билан рағбатлантирилди.

2019-2020 ўқув йилининг асосий вазифалари тўғрисида Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси С.Эгамбердиева тавсиялар бердилар.

Ушбу август кенгашида педагоглар 8та гуруҳга ажратилиб, Давлат талаблари ва “Илк қадам ”дастурини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги №139-сонли “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги буйруғига асосан янги ўқув йилига мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагогларнинг меъёрий ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда таълимий фаолиятни ташкил этиш бўйича марказларни қайта жиҳозлаш ҳақида тегишли маълумотларга эга бўлдилар.